Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар билан “оилабай” ишлаш тизими жорий этилади

Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар билан “оилабай” ишлаш тизими жорий этилади

“Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни таълим ва ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–292-сон, 04.08.2026 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни таълим, ижтимоий ёрдам ва хизматларга жалб қилиш бўйича “оилабай” ишлаш тизими жорий этилади. Бунда ижтимоий ходим томонидан:

♦ ота-онага болани таълим ва ижтимоий хизматларга жалб этиш бўйича амалий кўмак кўрсатиб борилади;

♦ боланинг таълим ва ижтимоий хизматлардан фойдаланаётганлиги доимий равишда мониторинг қилиб борилади, заруратга кўра бошқа ижтимоий ёрдам ва хизматларга жалб қилиш чоралари кўрилади.

► 3–18 ёшдаги болаларнинг алоҳида таълимга эҳтиёжини аниқлаш ва давлат таълим муассасаларига йўналтириш “Инсон” марказларининг Болани комплекс баҳолаш гуруҳи (баҳолаш гуруҳи) томонидан амалга оширилади. Бунда:

♦ баҳолаш гуруҳи томонидан 3–18 ёшдаги боланинг таълимга эҳтиёжини баҳолаш психологик-педагогик диагностик мезонлар асосида

 функционал имконияти, кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш эса ногиронликни баҳолаш шкаласининг маҳаллий шарт-шароитларга мослаштирилган мезонлари асосида амалга оширилади;

♦ баҳолаш гуруҳи фаолияти 2026 йил 1 октябрдан бошлаб Навоий ва Хоразм вилоятларида йўлга қўйилади.


Ўхшаш янгиликлар

Chat